Санкт-Петербург ҳокимияти рус тили бўйича болаларнинг тест натижаларига муҳожирлардан келган шикоятларни кўриб чиқадиган апелляция комиссиясини тузади. Бу қарор шаҳар Таълим қўмитаси томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда xabar bermoqda «РБК».
Комиссиянинг вазифаси 1–11-синфларга қабул учун зарур бўлган билимларни баҳолаш жараёнида юзага келадиган баҳсли масалаларни ҳал этишдан иборат. Апелляцияни тест ўтказиш тартиби бузилган ҳолларда ҳам, қўйилган балларга норозилик билдирилганда ҳам топшириш мумкин.
Шикоятлар ёзма равишда қабул қилинади. Тест ўтказиш тартиби бузилган ҳолатларни шу куниёқ шикоят қилиш мумкин, баҳога нисбатан эътироз эса натижаларни олгандан сўнг 10 иш куни ичида қабул қилинади. Апелляцияни кўриб чиқиш 4 иш кунидан ошмайди, комиссия қарори эса мажлисдан кейинги 3 кун ичида аризачига маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил апрелидан бошлаб барча бола-муҳожирлар (Беларусь фуқароларидан ташқари) рус тилида таҳсил олганини тасдиқлайдиган ҳужжатга эга бўлмаса, Россия мактабига қабул қилиниши олдидан мажбурий тил тестини топшириши шарт.


