1 сентябрдан бошлаб Россияда, шу жумладан Югра ҳудудида ҳам, муҳожирларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича янги ва анча қатъий қоидалар кучга кирди. Энди бепул тиббий ёрдам фақат ҳаётга бевосита таҳдид туғилган шошилинч ҳолатлардагина кафолатланади. Бу ҳақда xabar bermoqda «Siapress».
Қолган барча турдаги хизматлар (режали ёки шошилинч бўлмаган тиббий ёрдам) эндиликда фақат тўлов асосида ёки суғурта орқали (ДМС/ОМС) кўрсатилади.
Энг муҳим ўзгаришлар мажбурий тиббий суғурта (ОМС) тизимига тегишли бўлди:
- ОМС тизимига фақат сўнгги уч йил давомида иш берувчи томонидан суғурта бадаллари узлуксиз тўланган меҳнат муҳожирларгина қўшилиши мумкин.
- Бу талаб амалда вақтинча яшаб келаётган муҳожирларнинг катта қисмини ОМС тизимидан чиқариб қўяди.
Шу тариқа, иш берувчилар ходимларига зарур тиббий ёрдам олиш имконини бериш учун ДМС расмийлаштириш мажбуриятини зиммаларига оладилар. Ҳукумат бу янгиликларни тиббий хизмат кўрсатиш тизимини шаффофлаштириш ва ягона стандартга солиш мақсадида жорий этганини таъкидламоқда.


