01.08.2025

Рус тилини билмайдиган муҳожирлар хизмат кўрсатиш соҳасида ишлай олмайди

Россия Меҳнат вазирлиги визали давлатлардан келган меҳнат муҳожирларини рус тилини билмасдан квота асосида ишга қабул қилишни тақиқлашни таклиф қилди. Таъқиқ сўзлашув ва мулоқот билан боғлиқ касбларга тааллуқли бўлади — масалан, ҳайдовчи, сотувчи ва тиббиёт ходимлари каби лавозимларга.
Рус тилини билмайдиган муҳожирлар хизмат кўрсатиш соҳасида ишлай олмайди

Россия Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги визали давлатлардан келган муҳожирларни рус тилини билмасдан хизмат кўрсатиш соҳасидаги бир қатор касблар бўйича квота асосида ишга қабул қилмаслик ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда xabar bermoqda «РИА Новости».

Мос мувофиқ буйруқ лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида эълон қилинди.

«Россия Меҳнат вазирлиги виза режими жорий этилган давлатлардан келган хорижий фуқароларни рус тилини билмасдан, Россия Федерацияси фуқаролари билан ижтимоий ўзаро алоқалар ва мулоқотни назарда тутадиган касблар бўйича ишга жойлаштиришни чеклашни таклиф этмоқда», — дейилади ҳужжатда.

Таклиф этилаётган норма ҳайдовчи, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотувчиси, шунингдек, тиббиёт ходимлари каби касбларга тааллуқли бўлади.

Izoh qoldiring

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Прокрутить вверх
Язык сайта
Biz sizga veb-saytimizda eng yaxshi tajribani taqdim etishimiz uchun cookie-fayllardan foydalanamiz. Ushbu saytdan foydalanishni davom ettirish orqali siz bizning cookie-fayllardan foydalanishimizga rozilik bildirasiz.
Qabul qiling