01.08.2025

Хорижликлар фарзандлари энди пуллик асосда ўқийдими? – Думадан янги ташаббус

Депутатлар Россия мактабларида мигрантлар фарзандлари учун таълимни тўловли қилиш ва рус тили бўйича тестни топширишга уч мартадан ортиқ уринишни тақиқлаш таклифини илгари сурди. Давлат Думаси депутати Ярослав Ниловнинг таъкидлашича, бу ташаббус мактаб ўқитувчилари учун руҳий енгиллик яратиб, уларни ортиқча муаммолардан ҳимоя қилади.
Хорижликлар фарзандлари энди пуллик асосда ўқийдими? – Думадан янги ташаббус

Россия Давлат Думасида чет эл фуқароларининг фарзандлари учун мактаб таълимини тўловли қилишни назарда тутувчи янгиланган қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Лойиҳага кўра, боланинг ёши ва синфидан қатъи назар, Россия мактабларида ўқиш учун тўлов жорий этилади. Бу ҳақда ma'lum qildi Думанинг меҳнат ва ижтимоий сиёсат қўмитаси раиси Ярослав Нилов ўзининг Telegram-каналида.

Ниловнинг аниқлик киритишича, янги ташаббус кўп фракцияли мақомга эга бўлади. Унга кўра, турли сиёсий партиялар вакиллари қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда. Аввалроқ шунга ўхшаш ташаббус кўриб чиқилган, аммо рад этилган эди.

Пулли таълимдан ташқари, бундай ўқувчилар учун рус тилидан тест синовини топшириш имкониятларини уч марта билан чеклаш таклиф этилмоқда.

«Рус тилини ўзлаштира олмаётган чет эллик ноболалар уйда ота-оналарини кутсин ёки пулли асосда махсус дастурлар орқали ўқишсин — бу билан ҳам ўқитувчиларимизнинг, ҳам ўзлаштиришда қийналаётган болаларнинг асабини асраймиз», — деди Нилов ушбу чораларнинг зарурлигини изоҳлар экан.

Izoh qoldiring

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Прокрутить вверх
Язык сайта
Biz sizga veb-saytimizda eng yaxshi tajribani taqdim etishimiz uchun cookie-fayllardan foydalanamiz. Ushbu saytdan foydalanishni davom ettirish orqali siz bizning cookie-fayllardan foydalanishimizga rozilik bildirasiz.
Qabul qiling