Санкт-Петербург ҳокими Александр Беглов 28 июль куни патент асосида ишловчи хорижий фуқароларга шаҳарда такси ҳайдашни тақиқловчи қарорни имзолади. Ушбу ҳужжат расман эълон қилинди ва 10 кун ўтиб кучга киради. Қарор 2025 йил охиригача амал қилади. Бу ҳақда xabar bermoqda «Фонтанка».
Қарорга мувофиқ, тақиқ "енгил такси ва ҳайдовчи билан ижарага бериладиган енгил автомобиллар фаолияти" турига (ОКВЭД коди 49.32) тааллуқли. Ҳужжат Россия Федерациясида хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Федерал қонуннинг 18.1-моддаси 6-қисмига таянади.
Иш берувчилар учун уч ойлик ўтиш даври белгиланган. Шу муддат ичида компаниялар хорижий ҳайдовчилар билан мавжуд меҳнат муносабатларини якунлаб, янги ходимларни ишга олишлари мумкин.
Санкт-Петербург ҳокимиятининг таъкидлашича, ушбу қарор такси хизматларининг сифати ва хавфсизлигини оширишга, шунингдек, Россия фуқароларини иш билан таъминлаш учун қўшимча имкониятлар яратишга хизмат қилади.


