2026 йил 1 мартдан бошлаб Россия полицияси Россияга кириши тақиқланган муҳожирларнинг шахсий маълумотларидаги ўзгаришлар ҳақида Федерал хавфсизлик хизматига хабар беришга мажбур бўлади. Россия Ҳукумати тасдиқлаган бу янги қоидалар миграция назорати самарадорлигини оширишга қаратилган. Бу ҳақда xabar bermoqda «ТАСС».
Энди, агар кириши тақиқланган муҳожир фамилияси, исми, отасининг исми ёки туғилган санасини ўзгартирадиган бўлса, Ички ишлар вазирлиги ва маҳаллий полиция идоралари бу ҳақда Федерал хавфсизлик хизматига (ФСБ) хабар бериши шарт бўлади. Бу чора номақбул шахслар рўйхатини тезкор янгилаш ва уларни чегарада аниқлаш имконини беради.
Бундан ташқари, кириш тақиқлари тўғрисида ягона билдириш шакллари тасдиқланди. Ҳукумат фикрига кўра, бу чора қоидабузарлик учун «жиноий жазо муқаррарлигини» кучайтиради, чунки муҳожирлар эндиликда тақиқ ҳақида тўғри хабардор қилинмаганини даъво қила олмайди.

