14.08.2025

Депутатлар мактабларда муҳожирларнинг болалари сонини чеклашни таклиф қилди

Депутатлар мактабларда тил тўсиқларини камайтириш ва мослашув жараёнини тезлаштириш мақсадида «синфда бир бола-муҳожир» қоидасини қонунан мустаҳкамлашни таклиф этмоқда.
Депутатлар мактабларда муҳожирларнинг болалари сонини чеклашни таклиф қилди

«Янги одамлар» партияси етакчиси Алексей Нечаев ҳамда Давлат Думаси депутатлари Сардана Авксентьева ва Анна Скрозниковалар таълим вазири Сергей Кравцовга таклиф билан чиқдилар: қонунда бир синфда биттадан ортиқ муҳожир бола ўқимаслиги ҳақидаги меъёрни мустаҳкамлаш. Уларнинг маълумотларига кўра, мамлакатдаги 500 дан ортиқ мактабда хорижий ўқувчилар улуши 10 фоиздан ошган. Бу ҳолат эса, уларнинг ўқишга мослашишига ва таълим самарадорлигига салбий таъсир кўрсатаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда xabar bermoqda «РИА Новости».

Инициаторларнинг фикрича, бу чора муҳожир ўқувчиларни синфлар бўйича бир текис тақсимлаш, ўқитувчилар зиммасидаги юкламани камайтириш ва муҳожир болаларнинг мактаб муҳитига мослашишини тезлаштириш имконини беради. Россиялик ўқувчилар синфдошларининг тил тўсиғи туфайли кечикадиган дарс жараёнларисиз ўқиши мумкин, муҳожирларнинг ўзи эса рус тили ва маданий муомала нормаларини тезроқ ўзлаштиради.

Мактубда депутатлар Сергей Кравцовдан ушбу ташаббуснинг мақсадга мувофиқлигини баҳолашни ва қўллаб-қувватлаган тақдирда, мутасадди идораларга қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича топшириқ беришни сўраган. Улар бу ҳолат таълим сифатини ошириш ва барча ўқувчилар учун қулай шароит яратиш имконини беришига ишонч билдирмоқда.

Izoh qoldiring

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Прокрутить вверх
Язык сайта
Biz sizga veb-saytimizda eng yaxshi tajribani taqdim etishimiz uchun cookie-fayllardan foydalanamiz. Ushbu saytdan foydalanishni davom ettirish orqali siz bizning cookie-fayllardan foydalanishimizga rozilik bildirasiz.
Qabul qiling