«Адолатли Россия — Ҳақиқат тарафдорлари» партияси Москва ва Нижний Новгород вилоятида матбуот анжуманлари ўтказиб, миграция муаммолари бўйича ўз позициясини тақдим этди. Партиянинг Нижний Новгород бўлими раиси Татьяна Гриневич миграция ички сиёсатнинг энг долзарб муаммоларидан бири эканини таъкидлади. У Россияда 6 миллиондан ортиқ муҳожирлар яшайди, уларнинг 10 фоизи эса мамлакатда ноқонуний ҳолатда эканини қайд қилди. Бу ҳақда xabar bermoqda «МК в Нижнем Новгороде».
Партия миграция қонунчилигини кучайтириш тарафдори бўлиб, Давлат Думасида қатор ташаббусларни илгари сурмоқда:
- Барча муҳожирлар учун ягона кириш ва қолиш қоидалари;
- Оммавий фуқаролик беришни тўхтатиш ва аллақачон берилган паспортларни қайта текшириш;
- Жиноят содир этганлар учун киришни тақиқлаш ва уларнинг оила аъзоларини мамлакатдан чиқариш;
- Патент тизимини вахтовий усул билан алмаштириш;
- Депортация тўловини жорий этиш;
- Янги фуқаролар учун қурол сотиб олишга чеклов қўйиш.
Янги ташаббус доирасида партия «Стоп муҳожир» лойиҳасини йўлга қўйди — бу муҳожирлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабарларни тўплашга мўлжалланган махсус телеграм-бот ҳисобланади. Бот «резина» квартирлар, ноқонуний қолиш ва бошқа ҳолатлар ҳақида маълумот қабул қилади. Партия барча хабарларни текшириш ва маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга етказишга ваъда бермоқда.


