«Адолатли Россия — Ҳақиқат учун» партияси раиси Сергей Миронов меҳнат муҳожирларининг улуши жуда паст эканини таъкидлаб, миграция сиёсатини кескин қатъийлаштириш зарурлигини билдирди. Сиёсатчининг сўзларига кўра, Россияга келаётган муҳожирларнинг фақат 28 фоизи ишлаш ниятини билдирган. Бу ҳақда xabar bermoqda «Газета.ру».
«Телега Online» мета-лойиҳаси доирасида чоп этилган интервьюда Сергей Миронов миграция оқимларини назорат қилиш учун зарур, деб ҳисоблаган радикал чоралар пакетини эълон қилди. У қуйидагиларни таклиф этди:
- Марказий Осиё давлатлари билан визали тартиб жорий этиш.
- Чегарада мамлакатга кирувчи барча шахслар учун мажбурий биометрик рўйхатдан ўтказиш.
- Оила бошлиғи миграция қонунчилигини бузган тақдирда унинг оила аъзоларини ҳам депортация қилиш.
Сиёсатчи иқтисодий масалалар ва соғлиқни сақлаш тизими ҳолатини муҳокама қилар экан, Россия ва унинг фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш учун мавжуд вазият зудлик билан қатъий чоралар кўришни талаб этаётганини таъкидлади.


