17.07.2025

«Миграция муаммоси танқидий нуқтага етди» – депутатлар шошилинч чоралар кўришни талаб қилмоқда

Тюмен вилояти депутати Иван Вершинин миграция қоидаларини қатъийлаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Давлат Думаси депутати: «Россияга фақат қонунга бўйсунадиган ишчи кучи керак»

Тюмен вилояти депутатлар кенгаши аъзоси Иван Вершинин мамлакатдаги миграция муаммоси жамиятда тобора катта резонанс уйғотиб, жиддий муҳокамаларга сабаб бўлаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, мавзу анчадан бери ечим талаб қиладиган нуқтага етган. Бу ҳақда xabar bermoqda «nashgorod.ru».

Шунингдек, чет эллик ўқувчилар учун мактаб дастурини ўзлаштиришда юзага келаётган қийинчиликлар ҳам долзарб масалага айланган. Депутатнинг сўзларига кўра, у аҳоли билан учрашувлар ўтказар экан, миграция масаласи тез-тез кўтарилади. У кўп ҳолларда чет эллик фуқаролар маҳаллий қонун-қоидаларга риоя қилмаслигини қайд этди.

Депутатнинг таъкидлашича, мигрант Россия фуқаролигини олиб, йиллар давомида бир шаҳарда яшаши мумкин, бироқ бу ҳолат уни автоматик равишда маҳаллий аҳоли вакилларидан бирига айлантирмайди. У Россия турмуш тарзига мослашмайди, миллий қадрият ва урф-одатларни қабул қилмайди.

Шунга қарамай, Вершинин миграцияни тўлиқ тақиқлаш тарафдори эмаслигини билдирди. У яқинда Тюменга кўчиб келган Тожикистонлик йигит ҳақида гапирди. У Россияда ўқиб, фуқаролик олган ва ҳозирда унинг укаси ҳам келиб, Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиш ниятида. Депутат айтишича, шундай ҳалол, қонуний йўл билан яшашни истаган одамлар кўпчиликни ташкил этади.

«Бироқ шундай ҳолатлар ҳам борки, айримлар фақат наркотик савдоси билан шуғулланиш, ишламаслик, ўз гуруҳлари билан ёпиқ анклавлар ҳолида яшаш мақсадида келишади. Улар рус тилида гапиришни ҳам истамайди, фақат ўз она тилида мулоқот қилишади. Бу эса жамият учун хавфли тенденция», — дея огоҳлантирди Вершинин.

Izoh qoldiring

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Прокрутить вверх
Язык сайта
Biz sizga veb-saytimizda eng yaxshi tajribani taqdim etishimiz uchun cookie-fayllardan foydalanamiz. Ushbu saytdan foydalanishni davom ettirish orqali siz bizning cookie-fayllardan foydalanishimizga rozilik bildirasiz.
Qabul qiling