11.10.2025

Россияда янги чеклов: Приморье ўлкаси муҳожирлар учун ёпиқ соҳалар рўйхатини 2 баравар кенгайтирди

Приморье 2026 йилдан бошлаб муҳожирлар учун тақиқланган касблар рўйхатини икки баравардан зиёд кенгайтиришни режалаштирмоқда — 36 тадан 89 тагача. Янги чекловлар савдо, алоқа ва молия соҳаларини ҳам қамраб олади. Бу қарорнинг асосий мақсади — россиялик фуқароларни иш билан таъминлашда устуворликни таъминлашдир.
Россияда янги чеклов: Приморье ўлкаси муҳожирлар учун ёпиқ соҳалар рўйхатини 2 баравар кенгайтирди

Приморье 2026 йилдан бошлаб муҳожирлар фаолият юритиши тақиқланган соҳалар сонини икки баравардан зиёд оширишни режалаштирмоқда. Губернатор қарори лойиҳасига кўра, тақиқланган касблар рўйхати 36 тадан 89 тагача кенгайтирилади. Бу ҳақда xabar bermoqda «РБК».

Янги чекловлар савдо, алоқа, молия, фармацевтика ва маданият соҳаларини қамраб олади. Миграция сиёсати агентлиги директори Михаил Сорокиннинг таъкидлашича, бу чора Россия фуқароларини иш билан таъминлашда устуворликни таъминлашга қаратилган бўлиб, миллий хавфсизлик стратегиясига мос келади.

Муҳими шундаки, таъқиқ ишчи кучи юқори талаб этиладиган соҳаларга тааллуқли эмас: қурилиш, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги соҳалари муҳожирлар учун очиқ ҳолда қолмоқда. Ҳозирда қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтмоқда, бу эса ҳудуднинг миграция жараёнларини қатъийроқ назорат қилишга интилаётганини кўрсатади.

Izoh qoldiring

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Прокрутить вверх
Язык сайта
Biz sizga veb-saytimizda eng yaxshi tajribani taqdim etishimiz uchun cookie-fayllardan foydalanamiz. Ushbu saytdan foydalanishni davom ettirish orqali siz bizning cookie-fayllardan foydalanishimizga rozilik bildirasiz.
Qabul qiling