Октябрь ойининг биринчи ҳафтасида Калуга вилоятидан миграция қонунчилигини бузган 33 нафар муҳожир мажбурий тарзда чиқариб юборилди. Бу ҳақда xabar bermoqda «Российская газета».
Қонунбузарларнинг кўпчилигини 16 нафар Ўзбекистон фуқаролари ташкил этди, шунингдек, 10 нафар Тожикистон ва 7 нафар Озарбайжондан келган муҳожирлар ҳам аниқланди. Қўлга олиш ишлари асосан Калуга ва Обнинск шаҳарларида ўтказилган.
Ҳудудий Суд приставлари федерал хизмати (ФССП) маълумотларига кўра, барча муҳожирлар Россияда бўлиш тартибини бузганлик учун жавобгарликка тортилган. Маъмурий жарималар тўланганидан ва зарур жараёнлар амалга оширилгандан сўнг, приставлар 33 нафар муҳожирни халқаро аэропортларга етказиб, уларни ватанига депортация қилган.

