Россия 2025 йил 1 декабрдан 2026 йил 30 июнигача муҳожирлардан биометрик маълумотлар (бармоқ излари ва рақамли сурат) тўплаш бўйича экспериментни мамлакатнинг барча чегара назорат пунктларига кенгайтирмоқда. Мос ҳукумат қарори 18 октябрь куни кучга кирди. Бу ҳақда xabar bermoqda «Российская газета».
Аввалроқ, 2024 йил декабрида бошланган эксперимент фақат йирик Москва аэропортларида (Домодедово, Шереметьево, Внуково, Жуковский) ҳамда Оренбург вилоятидаги ягона чегара пункти — Маштаковода амалга оширилган эди. Кенгайтириш ишлари техник имконият мавжуд бўлган тақдирда босқичма-босқич амалга оширилади.
Биометрик маълумотларни тўплаш муҳожирлар учун рақамли профиль яратиш ва уларнинг мамлакатда бўлишини кузатиб боришга қаратилган. Шунингдек, 2025 йил 30 июндан бошлаб визасиз кириш ҳолатида биометрик маълумотларни олдиндан RuID мобиль иловаси орқали тақдим этиш имкони яратилган. Эксперимент айрим тоифаларга, жумладан Беларусь фуқароларига, дипломатларга ва олти ёшга тўлмаган болаларга тааллуқли эмас.


