Полиция «Ноқонуний-2025» амалиёти доирасида Алтай ўлкасида рейд ўтказиб, қарийб 100 нафар муҳожирни текширди. Бу ҳақда xabar bermoqda «Московский комсомолец».
Қулунда туманида полициячилар олтита вахта автобусини текширишди ва Россия ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб турган 33 нафар муҳожирни аниқлади. Барча қоидабузарларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, улар айни ўша куннинг ўзидаёқ мамлакатдан чиқариб юборилди.
Рейдлар меҳнат муҳожирлари оммавий яшайдиган жойларда ҳам ўтказилди, у ерда янги қоидабузарлар аниқланди. Ҳам ноқонуний муҳожирларнинг ўзлари, ҳам уй-жой эгалари жавобгарликка тортилди. Муҳожирлардан бирига қўшимча равишда 2030 йилгача Россияга кириш тақиқланди.


