Москва шаҳрининг Северное Медведково туманида полиция ходимлари «Нелегал» амалиёти доирасида Широкой кўчасидаги кечки кўнгилочар муассасада рейд ўтказди. Жами 47 нафар меҳмон текширилди. Бу ҳақда xabar bermoqda «РБК».
Текширув давомида Россияда бўлиш қоидаларини бузган тўққиз нафар муҳожир қўлга олинди. Уларга нисбатан Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 18.8-моддаси бўйича баённома тузилди. Ушбу моддага кўра, уларга 5 минг рублгача жарима ёки мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш жазоси қўлланилиши мумкин.
Бундан ташқари, кафеда ноқонуний равишда алкоголь ва спиртли маҳсулотлар сотилгани аниқланди. Ушбу қонунбузарлик сабабли муассаса фаолияти вақтинча тўхтатилди ва қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.


