СНГ давлатларининг бош прокуратуралари 15 йил ичида илк бор ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича келишувни имзоладилар. Бу ҳақда xabar bermoqda «ТАСС».
Душанбеда бўлиб ўтган кенгаш йиғилишида бош прокурорлар ноқонуний миграция миллий ва жамоат хавфсизлиги, шунингдек, иқтисодий барқарорликка таҳдид солишини таъкидладилар. Уларга кўра, бу ҳолат террорчилик ва экстремистик ташкилотлар ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар фаолияти учун шароит яратиб, жиноятчилик ҳолатини мураккаблаштирмоқда.
Йиғилишда Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон бош прокуратуралари раҳбарлари, шунингдек, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркманистон бош прокурорларининг ўринбосарлари иштирок этдилар.
Россия бош прокурори Александр Гуцан Совет салоҳиятини «замонавий жиноий таҳдид ва чақириқларга самарали қарши туриш» учун фаол фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

