Россия 2025 йилда виза режими жорий этилган мамлакатлардан меҳнат муҳожирларини жалб этиш квотасини 248 тага камайтирди. Меҳнат вазирлиги маълумотича, бу қарор аввало ҳайдовчилар, сотувчилар ва тиббиёт ходимларига тааллуқли. Бу ҳақда xabar bermoqda «Ведомости».
Қисқартириш виза орқали келадиган ишчиларни вақтинчалик деб ҳисоблайдиган ва улар учун рус тили ҳамда тарих бўйича имтиҳонларни бекор қилган қонун билан боғлиқ.
Шу билан бирга, Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бу масалада хавотир билдирди — унинг фикрича, фуқаролар билан ишлайдиган мутахассислар (ҳайдовчилар, шифокорлар, сотувчилар) тил ва қонунларни билиши шарт.
Жавоб тариқасида Меҳнат вазирлиги 2026 йил учун ушбу тоифадаги ишчиларни жалб этиш бўйича минтақаларнинг таклифларини рад эта бошлади. Мутахассислар таъкидлашича, бу қарор мақсадли танлов тизимига ўтишнинг бир қисми бўлиб, у муҳожирни иш берувчига икки йилгача боғлайди ва мажбурий тўловлар ҳисобига бизнес харажатларини оширади.


