12.08.2025

Санкт-Петербургда муҳожирларга етказиб бериш курьерлик хизматида ишлаш тақиқланди

Санкт-Петербургда муҳожирларга курьерлик хизматларида ишлаш тақиқланди. Бу қарор яширин бандликка қарши курашиш ва россияликлар учун иш ўринлари яратишга қаратилган. Ҳокимиятлар бу чора етказиб бериш бозорига таъсир кўрсатмаслигини таъкидламоқда.
Санкт-Петербургда муҳожирларга етказиб бериш курьерлик хизматида ишлаш тақиқланди

Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов шаҳардаги курьерлик хизматларида муҳожирларни ишга жалб этишни тақиқлайдиган қарорни имзолади. Бу ҳақда 11 август куни Санкт-Петербург ҳукумати ахборот бошқармаси хабар берди. Таъкидланишича, мазкур чора Россия фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатига кўтаришга қаратилган. Бу ҳақда xabar bermoqda «Рен.ТВ».

Санкт-Петербургда иш берувчиларга патент асосида меҳнат фаолияти олиб бораётган муҳожирларни ишга жалб этиш тақиқланди. Расмий хабарда таъкидланишича, такси соҳасидаги амалдаги чекловларга курьерлик етказиб бериш билан боғлиқ фаолият турлари ҳам қўшилди.

Шаҳар ҳокимиятининг тушунтиришича, мазкур қарор яширин бандликка қарши курашиш, хавфсизлик даражаси ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, шунингдек россияликлар учун янги иш ўринлари яратиш зарурати билан боғлиқ. Кутилмоқдаки, муҳожирларни курьерлик етказиб бериш соҳасида ишлашини тақиқлаш меҳнат бозоридаги вазиятни яхшилайди ва россиялик ходимлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратилади.

Санкт-Петербург ҳукумати маълумотларига кўра, етказиб бериш соҳасидаги умумий ҳажмда хорижлик курьерлар улуши катта эмас, шу боис мазкур чора бозор барқарорлигига сезиларли таъсир кўрсатмайди ва истеъмолчилар учун салбий оқибатларга олиб келмайди, деб кутилмоқда.

Izoh qoldiring

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Прокрутить вверх
Язык сайта
Biz sizga veb-saytimizda eng yaxshi tajribani taqdim etishimiz uchun cookie-fayllardan foydalanamiz. Ushbu saytdan foydalanishni davom ettirish orqali siz bizning cookie-fayllardan foydalanishimizga rozilik bildirasiz.
Qabul qiling