Жамоат палатаси Демография бўйича комиссияси раиси ўринбосари Наталия Москвитина аёлларни аборт қилишга ундаган муҳожирлар учун жавобгарликни кучайтириш, ҳатто Россиядан чиқариб юборишгача бўлган чораларни жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда xabar bermoqda «Смотрим».
Москвитина таъкидлашича, айрим ҳудудларда (Псков ва Новгород вилоятлари, Мордовия, Коми) аёлларни аборт қилишга ундашни тақиқловчи қонунлар аллақачон амал қилмоқда.
Бундай ҳуқуқбузарликка йўл қўйган муҳожирлар учун қуйидаги жазо чораларини жорий этиш таклиф этилмоқда:
- 50 мингдан 100 минг рублгача жарима;
- ёки 15 суткагача ҳибс жазоси, кейин эса Россиядан чиқариб юбориш.
Агар ҳуқуқбузарлик бир нечта аёлларга ёки ёшга тўлмаганларга нисбатан содир этилган бўлса, жарима миқдорини 100 мингдан 200 минг рублгача ошириш таклиф қилинган. Москвитинанинг таъкидлашича, бундай қонунлар амал қилаётган ҳудудларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаатлар бўлган ва бу ҳолатларда бир нечта ҳомиладорликни тугатишнинг олди олинган.

