Красноярск вилояти Богучан туманидаги пилорамада полиция рейди вақтида уч нафар фарзанди бор муҳожирлар оиласи тайгага қочиб яширинмоқчи бўлди. Бу ҳақда xabar bermoqda «Kras Mash».
Тезкор хизмат ходимлари корхонага текширув билан келган вақтда, эр-хотин ва болалари ўрмонга кириб кетгани маълум бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар муҳожирларни дарахтзор орасида тунги кўриш қурилмаси ёрдамида топишди.
Рейд натижасида Россиядан саккиз нафар шахсни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, мазкур муҳожирларни ишга олган иш берувчига 6,5 миллион рублгача катта миқдорда жарима солиниши мумкин.


