Россиялик таксичилар ноқонуний муҳожирларни ташигани учун РФ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 18.9-моддаси 3-қисмига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортила бошланди. Бу чора миграция қонунчилигини кучайтиришнинг бир қисми ҳисобланади.
Қоидалар моҳияти
Янгиланган федерал қонун таҳририга кўра, Россияда белгиланган тартибни бузган ҳолда турган муҳожирларга уй-жой, транспорт воситалари ёки бошқа хизматлар кўрсатиш энди қаттиқ жазоланади. Бу, шунингдек, муайян ҳаракатлар тақиқланган ёки чекланган «назорат қилинадиган шахслар реестри»га киритилган муҳожирларга хизмат кўрсатишга ҳам тааллуқли.
Жарималар
Ушбу ҳуқуқбузарлик учун қуйидаги жарималар назарда тутилган:
- Жисмоний шахслар (таксичиларни ҳам қўшган ҳолда) учун: 2 мингдан 5 минг рублгача.
- Мансабдор шахслар учун: 35 мингдан 50 минг рублгача.
- Юридик шахслар учун: 400 мингдан 500 минг рублгача.
Шу тариқа, таксичилар энди Россияда ноқонуний ҳолда турган йўловчиларни ташиш учун жавобгарликка тортилади, бу эса ноқонуний миграцияга қарши курашдаги янги чора ҳисобланади.

