Россия Тергув қўмитаси раиси Александр Бастрыкин Жанубий федерал округда муҳожирлар орасида жиноий фаоллик ошганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу йил муҳожирлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 17%га кўпайиб, деярли 2 мингтага етган. Бу ҳақда xabar bermoqda «Российская газета».
Бастрыкин таъкидлашича, жиноятчиликнинг ўсиши иш берувчиларнинг қонунбузарликлари ва назорат ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги суиистеъмоллар билан боғлиқ. Унинг қайд этишича, бу муаммога қарши самарали кураш фақат Краснодар ўлкаси ва Ростов вилоятида олиб борилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Жанубий федерал округнинг қолган ҳудудларида муҳожирлар устидан назорат учун масъул бўлган мансабдор шахслар фақат айрим ҳолатлардагина жиноий жавобгарликка тортилади.


