18.07.2025

Меҳнат визаси — имтиҳонсиз: Шри-Ланка, Хитой, Ҳиндистон ва Кореядан келган мигрантлар рус тили тестидан озод этилдими?

Давлат Думаси иккинчи ўқишда Шри-Ланка, Хитой, Ҳиндистон ва Жанубий Кореядан келаётган мигрантлар учун рус тили бўйича имтиҳондан озод этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Қарор меҳнат визасини олиш жараёнида ушбу мамлакат фуқаролари учун рус тилини талаб этилаётган даражада ўзлаштириш қийин эканини инобатга олган ҳолда қабул қилинди.
Нилов: трудовые мигранты из Шри-Ланки и Китая смогут работать без экзамена по русскому

Госдума иккинчи ўкишда баъзи чет эл ишчиларига рус тили, тарих ва РФ қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон беришдан озод этишни кўзда тутган қонун лойиҳасини мақұллади. Бу ҳақда «Ридус» билан суҳбатда баён қилди Госдуманинг меҳнат ва ижтимоий сиёсат қўмитаси раиси Ярослав Нилов.

Гап фақат Россияга меҳнат визаси асосида келаётган мигрантлар ҳақида кетмоқда. Давлат Думаси депутати Ярослав Нилов таъкидлашича, бундай визани расмийлаштириш мураккаб жараён бўлиб, иш берувчи аввал хорижлик мутахассисни жалб этиш зарурлигини асослаб бериши ва бунинг учун ҳудудий ҳамда федерал даражада рухсат олиши керак. Шундан сўнг, номзодлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан текширувдан ўтказилади.

«Бундай мигрантлар одатда жамланган ҳолда яшайди ва улар учун масъулият иш берувчи зиммасига юкланади. Энг кўп меҳнат визаси орқали мамлакатимизга Хитой, Ҳиндистон, Шри-Ланка ва Жанубий Корея фуқаролари келади. Уларнинг рус тилини имтиҳон даражасида ўзлаштириши ҳақиқатдан ҳам қийин», — деди депутат Ярослав Нилов.

2025 йил учун ҳукумат хорижий мутахассислар учун 234 958 та меҳнат рухсатномаси квотасини белгилади. Аммо депутат Ярослав Ниловнинг таъкидлашича, амалда Россияга келадиган мигрантлар сони бу рақамдан анча кам бўлади.

«Квотанинг учдан бири — захира ҳисобланади. Қолган учдан икки қисми эса эҳтимолий ишчилар, лекин бу барчаси виза олади, дегани эмас. Бундан ташқари, Меҳнат вазирлиги чет эллик мутахассисларни ишга қабул қилишга рухсат этилган касблар рўйхатини қайта кўриб чиқиши керак. Масалан, ҳайдовчи ва сотувчилар рус тилини билиши шарт, шу боис улар ушбу рўйхатдан чиқарилиши мумкин», — дея таъкидлади депутат.

Бундан аввал Ҳукумат касблар рўйхатини бизнеснинг эҳтиёжлари асосида тасдиқлаган эди, аммо ҳозирда ушбу рўйхатни қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда — мос келмаслик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида.

Izoh qoldiring

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Прокрутить вверх
Язык сайта
Biz sizga veb-saytimizda eng yaxshi tajribani taqdim etishimiz uchun cookie-fayllardan foydalanamiz. Ushbu saytdan foydalanishni davom ettirish orqali siz bizning cookie-fayllardan foydalanishimizga rozilik bildirasiz.
Qabul qiling